Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

"Навбаҳор" Бабаянни бош мураббий этиб тайинланмаганига шаъма қилди

Баҳо:
+ | -

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда “Навбаҳор”га оид турли хабарлар чоп этилмоқда. Гўёки, кўплаб сайтлар, шунингдек, блогерлар томонидан очилган футболга оид турли телеграм каналлар жамоамиз борасида турли маълумотлар бериш билан кимўзарга пиар уюштиришда пойга ўйнаётганга ўхшашмоқда.

Албатта, “Навбаҳор” нафақат юртимиз,балки, Осиё қитъаси ва МДҲ мамлакатларида ўз номига, обрўсига эга жамоа саналади.

Шунингдек, “Навбаҳор” миллий чемпионатларимизнинг мунтазам икки иштирокчисидан бири (“Пахтакор” билан биргаликда), бундан ташқари, бир марта Ўзбекистон чемпиони (1996 йили), тўққиз карра бронза медали совриндори (1993, 1994,1995, 1997, 1998, 1999, 2003-2004, 2018 йилларда), уч карра Ўзбекистон кубоги соҳиби (1992, 1995, 1998 йилларда ), бир марта Суперкубок соҳиби (1999 йили) саналади.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, юртимиз мустақилликка эришганидан сўнг, илк Ўзбекистон кубоги ҳамда Суперкубогининг дастлабки соҳиби ҳам “Навбаҳор” саналади.

“Навбаҳор”нинг ашаддий ва фидойи мухлислари борасида ҳам тўхталмасликнинг иложи йўқ. Сўнгги мавсумларда энг кўп мухлис тўплаш борасида жамоамиз етакчиликни қўлдан бой бермай келаётганлиги ҳам бунинг исботидир.

Шу боис бўлса керак, кўплаб клубларнинг раҳбарлари ҳамда мураббийлари “Навбаҳор” мухлисларига ҳавас қилишади.

Албатта, шундай ютуқ ва совринларга эга ҳамда кўп минглаб ишқибозлари бўлган жамоа ҳақидаги ҳар қандай шов-шувли хабар ёки янгиликлар кўпчиликни қизиқтириши табиий. Бундан эса кўплаб сайт ижодкорлари ва блогерлар самарали тарзда фойдаланиб қолишга ҳаракат қилишади.

Бироқ “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти шуни маълум қиладики, клуб нафақат бир нафар, балки кўплаб таниқли мураббий ҳамда футболчилар билан музокара олиб бораётган бўлиши мумкин. Аммо ўша мутахассис ёки ўйинчи билан якуний келишувга эришиб, улар шартномага имзо чекишмагунича, улар “Навбаҳор” аъзоси саналишмайди.

Таъкидлаш жоизки, клубимизга оид турли шов-шувли хабар ва янгиликлар “Навбаҳор”нинг зарарига ишламоқда. Масалан, клуб раҳбарияти бирор футболчи билан музокара олиб бораётганлигини билиб қолган бирор сайт ижодкори ёхуд блогер ўз обуначиларини кўпайтириш, оператив маълумот бериш мақсадида, ўз сайти ёки телеграм каналида бу ҳақда маълумот беради.

Бунинг натижасида эса музокара олиб борилаётган футболчига бошқа клублардан ҳам харидорлар чиқиб, бу унинг трансфер нархи ошиб кетиши ёхуд ўша ўйинчида “Навбаҳор”дан бошқа жамоаларга ўтиш имкониятини ҳосил қилмоқда.

Пиар орқасидан югурадиган блогерлар шуни эътиборга олишса, яхши бўларди.

Шунингдек, “Навбаҳор” мухлисларидан ҳам жамоамиз тўғрисидаги турли миш-мишларга ишонмаслик, “Навбаҳор” борасидаги ҳар қандай расмий хабар клубимизнинг расмий pfcnavbahor cайтида эълон қилинишини эслатиб ўтамиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Киритилди: 14:19, 17.12.2020.
Ўқилди: 5768 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.