Англия футбол ассоциацияси (АФА) "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Эдинсон Каванини ижтимоий тармоқларда ҳақоратли изоҳ қолдиришда айблади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бундан ташқари, шарҳда терининг ранги, ирқи ёки миллати ҳақида маълумот беришни англатадиган оғирлаштирувчи ҳолатлар бўлганлиги тахмин қилинмоқда. Уругвайлик мухлислардан бирининг табригига жавобан, Кавани "Инстаграм"даги "store"сида "Граcиас негрито" ("Раҳмат, қора") деб жавоб ёзган.
33 ёшли футболчи уч соатдан кейин постни ўчириб ташлади, аммо барибир АФА тергов ишини бошлади. Футболчи 4 январга қадар ўз тушунтиришларини бериши керак.