Англиянинг «Эвертон» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти амалдаги шартномасини охиригача ишлаб бермоқчи. Анчелотти «Милан»дан ташқари бошқа бирор жамоада икки йилдан ортиқ фаолият олиб бормаган. Анчелотти ўзининг мураббийлик фаолиятини совринларни қўлга киритиб, «Эвертон»да якунланиш ниятида эканлигини яширмади.
«Эвертон» билан имзолаган шартномамни охиригача ишлаш ниятидаман. Бу менинг битта жамоада икки йилдан кўпроқ ишлаган жамоамга айланади. Албатта, бу «Милан»да ўтказган 8 йиллик фаолиятимни ҳисобга олмаганда, албатта. Мен ўз фаолиятимни «Эвертон»да совринларни қўлга киритиб якунланиш ниятидаман», - Анчелоттининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Liverpool Echo.
Эртага «Эвертон» АПЛ доирасида «Арсенал» клуби билан беллашади.