«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англиядаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.
Сульшер «Манчестер Юнайтед» клубини қабул қилиб олганига эртага, 19 декабрь куни икки йил бўлади.
«Ортда қолган сўнгги икки йилдан завқ олдим. Лекин «Шеффилд» (3:2) клубига қарши каби ўйинлар сочимнинг тезроқ оқаришига сабаб бўлмоқда.
Ўзимнинг ишим ҳақида фикр билдиришни ва қандай босқичда турганлигими ҳақида гапиришни хоҳламайманю Бу менга ёқмайди.
Мен доим олдинга қарайман ва юқори савияга чиқиш учун ҳали анча кўп меҳнат қилишимиз кераклигини биламан. Мана шунинг устида ҳар куни ишлаймиз», – деди Сульшер.