Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

«Арсенал» қандай ҳолатда Искони сотиб олади?

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

«Сити» уни сотади!

Англиянинг «Манчестер Сити» жамоаси Александер Зинченкони трансферга қўйиши мумкин.

Бу ҳақида "90 min" нашри маълум қилмоқда. Манбанинг маълум қилишича, «шаҳарликлар» украиналик футболчи борасидаги таклифларни январь ойида кўриб чиқишга тайёр, аммо зудлик билан футболчини сотиб юбориш ниятида эмас.

24 ёшли футболчининг ўзи эса, кўпроқ ўйин амалиётга эга бўлишни истамоқда. Шу боис, футболчини қишда «Лестер» ва «Вулверҳемптон» клублари ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган.

Моуриньо ишга киришди

Лондоннинг «Тоттенҳем» жамоаси бош мураббийи - Жозе Моуриньо Лука Модричнинг трансфери борасида ўзи иш олиб бормоқда.

"Goal" нашрининг маълум қилишича, португалиялик мураббий шахсан ўзи Лука Модричга қўнғироқ қилган ва уни ўз жамоасига ўтишга ундаган.

Манбанинг маълум қилишича, футболчи «Реал»да қолишни афзал кўриши ҳақида айтган, бироқ футболчига Мадрид клуби янги шартнома таклиф этганича йўқ. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Фернандиньо кетади

Англиянинг «Манчестер Сити» жамоаси универсал футболчиси - Фернандино фаолиятини бошқа клубда давом эттириши аниқ бўлди.

Бу ҳақида, «The Sun» нашри маълум қилмоқда. Унга кўра, футболчи мавсум сўнггига қадар Англияда бўлади.

Футболчи айни дамда, Бразилия клубларидан бир нечтаси билан музокаралар олиб бормоқда. Унинг кейинги клуби ватанидан бўлиши 100 фоиз аниқ.

«Арсенал» қандай ҳолатда Искони сотиб олади?

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ўзининг трансфер режаларини ойдинлаштириб олди.

АС нашри тарқатган хабарларга кўра, жамоанинг асосий нишони «Лион» ярим ҳимоячиси Уссем Ауар бўлади. Агар «Лион» билан клуб трансфер суммаси борасида келиша олмаса, унда бор эътиборини «Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Искога қаратади.

Маълумотларга қараганда, Ауарнинг трансферидан кўра, Исконинг Лондонга кўчиб ўтиши тобора ҳақиқатга яқин бўлиб бормоқда.

Депайдан ўзгача юриш

Франциянинг «Лион» клуби юлдузи Мемфис Депай мавсум сўнггида «Барселона»ни хафа қилиши мумкин.

Голландиялик футболчининг агентлари айни дамда Париж супер клуби - ПСЖ билан музокаралар олиб бормоқда. Трансфермаркт нашри берган хабарларга қараганда, голландиялик футболчи учун Париж клуби каттагина маош кўрсатилган шахсий шартнома таклиф этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Каталониянинг «Барселона» жамоаси устози Роналдь Куман айнан Депайни асосий трансфер режаси эканлигини маълум қилган эди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:49, 19.12.2020.
Ўқилди: 8616 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6275]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2987]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2975]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2047]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1924]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1881]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1745]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1515]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1515]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1513]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик