Кириш Регистрация

Шота Арвеладзе: "Жанговор таркибимиз билан ўйнаймиз"

Баҳо:
+ | -

Эртага Намаган шаҳридаги "Навбаҳор" стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе ва жамоа ҳимоячиси Егор Кримецлар иштирок этди.

Арвеладзе: - Барчага хайрли кун. Ҳаммага соғлиқ тилайман. Қўқондаги ўйиндан кейин энг кучли жамоалар ярим финалга етиб келганини айтгандим. Финалда ҳам шундай. Рақибимиз яхши жамоа. Аввалги икки финалда ҳам шу клуб билан тўқнаш келгандик. Мавсумни барқарор ўтказдик деб ўйлайман. Финал қийин ва қизиқарли кечади. Рақиб финалда ўйнашни яхши биладиган жамоа.

Кримец: - Яна бир ҳал қилувчи баҳсга етиб келганимиздан хурсандман. Мавсумни соврин билан юқори кайфиятда якунлаш имкониятига эгамиз. Мухлисларга чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этиб беришга интиламиз. Водийда футболни жуда ёқтиришади. Биз уларга хуш келадиган ўйин кўрсатишга уринамиз.

Арвеладзе: - Биз жанговар таркибда ўйнаймиз. Фарруҳ Сайфиев дисквалификация сабабли ўйнай олмайди.

- Футболда имкон борича яхши шароитларни яхши даражага келтириб, барчаси доимий ўсиб боришига уриниш лозим. Айтайлик, майдон, ёритиш тизими ёки бошқа жиҳатлар бўйича муаммолар бўлмаслиги керак.

- Совринларга эга чиқиш доимо ёқимли. Биз бунга барқарор эришаётганимиз янада хурсандчилик беради. Ҳеч бир жамоа бирор совриндан кейин тўхтаб қолишни хоҳламайди. Биз янги-янги ғалабалар учун интиламиз.

- Жамоамиз сафига келган ҳар бир ўйинчи яхши ўйнаб кета олмаслиги мумкин. Бутун дунёда шундай. Яхши футболчилар кучлироқ клубларга ўтишади. Таркибимизда ўзимиздан чиққан тарбияланувчилар кўп. Кримец, Машарипов, Сергеев, Анзур Исмоилов, Алижонов, Козак, Собиржонов, Эркинов, Сидиқов. Қолаверса, легионерларни ортиқча жалб этмай маҳаллий футболчиларни харид қиляпмиз. Бу эса пуллар ўзбек футболида қолади дегани.

Кримец: - Шу ерда кичик тўлдириш беришни хоҳлардим. "Пахтакор"да ҳамма ҳам яхши ўйнаб кета олмайди. Босимга чидаш осон эмас. Шунга дош берганлар жуда яхши ўйнаб кетишган.

Киритилди: 14:34, 19.12.2020.
Ўқилди: 3760 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик