«Севилья» Испания чемпионатининг 14-тур доирасида «Вальядолид»га қарши ўйинда майдонга тушиб, баҳснинг сўнгги дақиқаларида ғалабани қўлга чиқарди.
«Рамон Санчес Писхуан» стадионида бўлиб ўтган баҳснинг 31-дақиқасида Лукас Окампос пенальтидан ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Меҳмонлар эса учрашув тугашига 3 дақиқа қолганида Рауль Гарсия ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
«Севилья» айни пайтда 20 очко билан Примеро жадвалида 6-ўринни эгаллаб турган бўлса, «Вальядолид» ўз очколарини 14тага етказиб, 17-ўринга кўтарилиб олди.
Испания Ла лигаси, 14-тур
Севилья – Вальядолид 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 31, пенальти Окампос, 1:1 – 87 Рауль Карнеро.
Севилья – Буну, Навас, Кунде, Диего Карлос, Акунья, Оливер Торрес (Жордан, 60), Фернандо, Ракитич (Оскар Родригес, 81), Сусо (Гудель, 81), Эн-Несири, Окампос (де Йонг, 77).
Вальядолид – Масип, Эрвиас, Бруно Гонсалес, Эль-Ямик, Рауль Карнеро, Орельяна (Алькарас, 62), Меса (Гвардиола, 74), Сан-Эметерио (Жота, 62), Плано (Мичел, 73), Вейсман (Тони Вилья, 74), Маркос Андре.
Огоҳлантиришлар: Бруно Гонсалес (8), Сан-Эметерио (30), Орельяна (43), Окампос (59), Маркос Андре (73), Гудель (85), де Йонг (88).