Англиянинг "Лидс" бош мураббийи Марсело Бьелса АПЛнинг 14-турида (2:6) "Манчестер Юнайтед"дан қабул қилиб олинган мағлубият ҳақида фикр билдирди.
«Учрашув давомида биз камбекни амалга оширишимиз мумкин эди. Бизда доимо ўйинга қайтиш учун имкониятлар мавжуд эди.
Бизга самарадорлик етишмади, улар ўз имкониятларини гол уришди, аммо биз эса буни бажара олмадик. Иккинчи бўлимда биз 80-дақиқагача тенг курашлар остида ўйнадик. Шундан сўнг, бизга қараганда, уларда вазият яратиш осон бўлиб қолди.
Танаффусдан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинимизни кучайтиришлари керак эди. Биз катта ҳисобда ортда қолаётгандик ва мен ўйинимизга куч қўшмоқчи эдим.
Биз бутун ўйин давомида курашдик, чункиЮ, бу бизнинг масъулиятимиз эди", - деди Бьелса.