Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Қария деманг бизни, Кўтариб урамиз сизни! (Рамзий жамоа)

Баҳо:
+ | -1

Stadion.uz анчагина катта ёшни уриб қўйган бўлсада, дунёнинг энг кучли клубларида бемалол тўп сураётган футболчилардан ташкил топган рамзий жамоани эътиборингизга ҳавола этади. 

Дарвозабон: Жанлуижи Буффон

Ўзининг 42 ёшида ҳам ортиқча муаммосиз «зебралар» шарафини ҳимоя қилаётган футболчини тирик афсона десак, адашмаган бўламиз. У рекордларни янгилашдан чарчамаяпти. Жижи нафақат кучли дарвозабон, балки чинакам етакчи. Унинг таркибда бўлиши «Юве» футболчилари учун қўшимча куч бағишлайди.

Ҳимоячилар: Пепе

Пепе «Реал Мадрид» жамоаси сафидан 2017 йилда кетгач, Туркиянинг «Бешикташ» клубидан қўним топди. Шу боис, уни мухлислар бироз унутиб қўйишган эди. Шунга қарамай, у ватанига қайтди ва «Порту» билан шартнома имзолади. Ҳозирда у 37 ёшда, аммо жамоанинг асосий фигураларидан бири саналади.

Жоржо Кьеллини

Кьеллини ҳам «Ювентус»нинг эски гвардияси аъзоси саналади. 36 ёшда бўлишига қарамай, унинг йўқлиги майдонда дарров сезилиб қолади. Иккинчи қаватдаги курашларда фаол, майдонда жой танлашда адашмайдиган ҳимоячи билан «Юветус» хайрлашмоқчи эмас. Италия нашрларининг маълум қилишича, клуб у билан ўртадаги шартномани яна узайтиришга тайёр.

Юрий Жирков

37 ёшли Жирков 2008 йилдаги Европа чемпионатида порлаган эди. Эътиборлиси шундаки, у деярли темпни туширгани йўқ. Шу ёшида ҳам РПЛнинг энг чаққон футболчиларидан бири саналади. Эътиборлиси шундаки, у ҳали-ҳамон терма жамоадан чақирув олиб туради.

Дани Алвес

Сайёрамиздаги энг совриндор футболчи айни дамда Бразилиянинг «Сан Пауло» клуби аъзоси саналади. 37 ёшда ҳам 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилаётган қанот ҳимоячисига қойил қолмасликнинг имкони йўқ. Сўнгги маълумотларга қараганда, у фаолиятини Аргентинада - «Бока Хуниорс» сафида давом эттириши мумкин экан. Бундан кўриниб турибдики, Дани ҳали-бери бутсаларини михга илмоқчи эмас.

Таянч ярим ҳимоячиси: Фернандино

Пеп Гвардиоланинг универсал солдати саналган Фернандино ҳам бугунги рўйхатимиздан ўрин олишга ҳақли. 35 ёшда бўлишига қарамай, унинг «шаҳарликлар» учун муҳим фигура эканлиги ҳеч кимга сир эмас. 2013 йилда Англияга кўчиб ўтган футболчини бемалол «Сити» тарихидаги энг яхши трансферлардан бири дея оламиз. Трансфермаркт нашрининг маълум қилишича, Фернандино ёзда Бразилия клубларидан бири билан 2 йиллик шартнома имзоламоқчи экан. Демак, биз унинг ўйинларини яна бир неча йил томоша қилишимиз мумкин.

Марказий ҳужумкор ярим ҳимоячи: Андрес Иньеста

Каталониянинг «Барселона» клуби афсонаси бугунги кунда Японияда тўп сурмоқда. У ҳозирда 36 ёшда. Шундай бўлсада, «Виссал Кобе»нинг сардори ва чинакам етакчиси саналади. Энг муҳими, у клуб таркибида ёш футболчилар учун чинакам намуна. Катта эҳтимол билан, қаҳрамонимиз шартномаси якунлангач, бутсаларини михга илиб юборади.

Чап қанот ярим ҳимоячиси: Франк Рибери

Деярли бутун фаолияти «Бавария»да ўтган Рибери 2019 йилда «Фиорентина» билан шартнома имзолади. У оғир бўлсада, Мюнхен клубининг ривожига ҳисса қўшишга қарор қилди ва ёшларга йўл очди. Бугунги кунда 37 ёшли футболчи «а серия»да ўзини кўрсатиш билан банд. Футболдан кетиш ҳақида ҳатто ўйламаяпти ҳам...

Ўнг қанот ярим ҳимоячиси: Куарежма

Португалиялик футболчининг фаолияти жуда қизиқ. У «Барселона», «Челси». «Порту», «Бешикташ» ва «Интер» сингари гранд клублари шарафини ҳимоя қилган бўлсада, ҳеч қаерда 4 йилдан ортиқ тўп сурмаган. Бугунги кунда 37 ёшли футболчи ўз кучини Португалиянинг «Виториа» сафида синаб кўрмоқда.

Марказий ҳужумчи: Златан Ибраҳимович

Златан бугунги кунда «А серия»нинг энг яхши тўпурарларидан бири саналади. Тан олиш лозим, унинг «Милан»га қайтиши мухлисларнинг қалбида умид учқунларини пайдо қилди. Футболчи клуб учун чемпионликни ваъда қилмоқда. Агар у шу ишни 39 ёшда уддаласа, унга ўйлаб ўтирмай «олтин тўп»ни топшириш мумкин!

Марказий ҳужумчи: Роналду

Роналду ҳақида ортиқча гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Ўзининг 35 ёш бўлишига қарамай, у майдонда 23 ёшли йигитлардек тер тўкади. Айрим олимлар унинг танаси 25 ёшли йигитларникидек эканлигини маълум қилишмоқда. Футболчининг ўзи 40 ёшга қадар тўп сурмоқчи эканлигини яшириб ўтирмайди. Ҳозирда унинг олдига қўйган асосий вазифаси Турин клуби билан Европа чемпионлар лигасида ғалаба қозониш.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:55, 21.12.2020.
Ўқилди: 15306 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.