Испаниянинг "Marca" нашри Санти Касорлани Испания терма жамоасининг 2020 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб топди.
36 ёшли футболчи 2019 йилнинг май ойида "қизил фурия" сафига қайтган бўлиб, унгача у беш йил давомида терма жамоа сафига чақирилмаган эди.
Касорла 2020 йилда Европа чемпионати саралаш босқичи доирасида Испания сафида 4та ўйин ўтказди. Санти 2020 йилнинг ёзида «Вильярреал»дан Қатарнинг «Ас-Садд» клуби сафига ўтди.