Каталониянинг "Барселона" сардори Лионель Месси бўш трибуналар ҳақида фикр билдирди. Коронавирус пандемияси сабабли ҳалигача мухлисларнинг стадионларга ташриф буюришлари рухсат берилмаган.
«Мухлислар ўйнаш қийинми? Ҳа, ҳақиқатдан ҳам жуда қийин. Мухлисларсиз футбол ўйнаш жуда қўрқинчилик. Бу аввалгидек ҳис-туйғулар бермайди. Бўм-бўш трибуналар қаршисида ўйнаш, худди машғулот ўтказаётгандек бўлиб қолади. Шунинг учун, жуда кўплаб тенг курашларга бой ўйинлар кўпайиб кетди. Коронавирус футболни кескин ўзгаришига мажбур қилди. Умид қиламанки, бу тезроқ якунланади», - Мессининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.