Il Mattino нашрининг тарқатган маълумотига қараганда, Италиянинг «Наполи» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузо билан шартномани узайтиришни кейинроққа қолдирди.
«Наполи» кутилмаганда иккита учрашувда кетма–кет «Интер» ва «Лацио» клубларига имкониятни бой берди. Бош мураббийи билан шартнома Рождество байрамигача узайтириш режалаштирилганди, бироқ, энди раҳбарият бой мураббийнинг январь ойида кўрсатадиган натижаларини кутадиган бўлди.
Томонлар шартномани яна икки йилги узайтириши тахмин қилинганди. «Наполи» ҳозирча А Серия турнир жадвалининг "кучли тўртлигидан" жой олмаяпти.