Англиянинг «Лестер» клуби бош мураббийи Брендан Роджерс «Манчестер Юнайтед» клубига қарши АПЛнинг 15-тур доирасида 26 декабрь куни бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Варди ўйингача тайёр бўлади, ундай кичик жароҳат бор. Таркибимиз «Тоттенхэм»га қарши ўтказилган ўйиндан фарқ қилмайди.
Ўйлайманки, Сульшер яхши ишламоқда. Улар ЕЧЛни тарк этганидан ғазабда, чунки бу мусобақада уларнинг тарихлари бой.
Сульшер клубнинг аввалги қадрини қайтамоқда ва ёшларнинг ривожига улкан ҳисса қўшмоқда. Ўйлайманки, у билдирилган ишончни оқламоқда. Улар кучли таркибга эга», – деди Роджерс.