Англиянинг «Эвертон» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ўз ҳужумчиси Доминик Калверт-Льюин билан «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни таққослади.
«Доминик – беназир футболчи. Уни ҳар куни ўсишга эришаётганини кўришингиз мумкин, ўзи якка ҳолатда кўп нарсаларни ўзгартириб юбориши мумкин.
Албатта, Доминик ўз йўлини энди топиб бормоқда. Лекин қайтариб айтаман, унинг ўйиндан ўйинга ўсиб бораётганини кўряпман. Машғулотларда жуда кўп ишламоқда. Калверт-Льюин У ўз танасини мукаммал билад, бу нарса ҳаммага ҳам берилмайди. Роналду ҳам мана шундай футболчи. У ҳам ўз танасини яхши тушунади», - Анчелоттининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда TalkSport.