Италия миллий олимпия қўмитаси томонидан қабул қилинган «Ювентус» — «Наполи» ўйинидаги техник натижани бекор қилиб, учрашувни ўтказиш ҳақидаги қарор А серия раҳбариятини бироз ноқулай аҳволга солиб қўйди.
Тақвимдаги ҳаддан ташқари зичлик туфайли Лига ҳозирча 2021 йилнинг май ойига қадар бўш кун топа олмаяпти.
Дастлаб баҳсни январь ойида ўтказиш варианти кўриб чиқилганди, аммо қишки танаффус пайтида Италия кубогининг нимчорак финал баҳслари ўтказилса, 20 январь куни "Ювентус" ва "Наполи" клублари ўртасида Италия суперкубоги ўйини бўлиб ўтади.
"Ювентус" ва "Наполи" жамоалари еврокубоклардан эртароқ чиқиб кетишса, А сериянинг 3-туридан ўрин олган баҳсни эрта ўтказиш имконияти юзага келади. Акс ҳолда мазкур учрашувни мавсум сўнгида ўтказишга тўғри келади.