«Барселона» фирварди Лионел Месси «Атлетико» посбони Ян Облакнинг ўзи ҳақидаги табрикларидан сўнг у ҳақида фикр билдирди.
«Агар дарвозабонлар ичида бирга ўйнашни ёқтирадиганларингиз ким дейишса мен Облакни айтган бўлардим. Унга кўп гол урган бўлсамда энг кучлилигига шубҳа қилмайман.
Майдондан ташқарида ҳам дўстмиз, аммо у билан ўтадиган барча расмий учрашувлар кўпроқ ҳаяжонли», - дея аргентиналикнинг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мессидан гол ўтказиб юборган барча дарвозабонга махсус совғалар топширилган эди.