Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Сульшер: «Марсьяль, Решфорд ва Гринвуд қачон супер формада бўлса, биз ҳам максимал даражада ўйнаймиз»

Баҳо:
+ | -

«Манкунианлар» устози Оле Гуннар-Сульшер жамоа ҳужум чизиғи тўғрисида гапирди.

«Жамоанинг асосий мотори ҳужум триомиз десак ҳам бўлаверади. Марсьял, Решфорд ва Гринвуд қачон супер формада бўлса, биз ҳам максимал даражада ўйнаймиз.

Марсьяльнинг қобилияти "Лидс"га қарши баҳсда ҳам яққол кўзга ташланди. Югуриш ва аниқ зарбалар фоизини статистика ҳам айтиб турибди. Мен ундан шунақа ўйинларни кўпроқ кутаман. Ўйинлар оралиғида бироз бўлган пасайишга сабаб унинг қизил карточкаси эди. Шундан сўнг унинг руҳий босимни енгиб ўтиши қийин бўлди. Энди ҳаммаси жойида.

Шунингдек, унинг ёнида Решфорд ҳамда Гринвуд бўлса янаям ранг-баранг футболга гувоҳ бўласиз. Уларнинг барчаси формада бўлиб турса исталган рақиб билан юз фоиз потенциалда ўйнай оламиз», -дейди Сулшер.

Эслатиб ўтамиз, «МЮ»нинг навбатдаги баҳси эртага «Лестер»га қарши кечади.

Киритилди: 10:18, 25.12.2020.
Ўқилди: 4517 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик