Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Йилнинг энг яхшилари аниқланмоқда (1-қисм)

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон профессионал лигасининг турли номинациялар бўйича йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Ғолиблар билан таништириб борамиз.

“Ўзбек футболи нуронийси”
ЎФА Фахрийлар кенгаши аъзоси, ўтмишнинг ёрқин юлдузи Евгений Валицкий “Ўзбек футболи нуронийси” соврини билан тақдирланади

Евгений Борисович кўп йиллар давомида Ўзбекистонда малакали футболчи ва мураббийларни тарбияланишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келди.

“Энг яхши ёшлар мураббийи”
Болалар ва ўсмирлар футболи бўйича 2020 йилнинг совриндор мураббийи Зайниддин Тожиев “Энг яхши ёшлар мураббийи” соврини билан тақдирланади.

Зайниддин Тожиев “Одил Аҳмедов” академияси жамоасининг бош мураббийи сифатида U12 ва U13 Тошкент шаҳар чемпионлигини ҳамда Тошкент терма жамоаси билан Ўзбекистон кубоги ва ЎФА Суперкубоги бош совринини қўлга киритди.

“Энг яхши ёш футболчи”
Ўзбекистон Миллий терма жамоасида ёшларга берилаётган имконият ўз самарасини бера бошлади. Бир йўла уч нафар 2001 йилда таваллуд топган футболчилар МТЖда дебют ўйинини ўтказдилар. Булар Ҳожимат Эркинов, Иброҳимҳалил Йўлдошев ва Абдувоҳид Неъматов.

Улар орасида Суперлига ўйинларини тўлиқ ўтказган «Насаф» клуби дарвозабони Абдувоҳид Неъматов “Энг яхши ёш футболчи” номига сазовор бўлди.

Самарали ҳамкорлик
2020 йилги мавсум давомида Ўзбекистон Суперлигаси ва Про Лига учрашувларини ташкил этишда самарали ҳамкорлик учун Coca Cola, Apex, Спорт телеканали ҳамда UZREPORT TV тақдирланди.

Махсус соврин
2020 йилнинг кашфиёт клуби, кетма-кет 3 мавсумда ўзи иштирок этган чемпионатларда ғолибликни қўлга киритган, 2021 йилги Ўзбекистон Суперлигасига йўлланмасига эга чиққан Яйпаннинг «Турон» жамоаси Махсус соврин билан тақдирланди.

Про Лиганинг энг яхши футболчиси
2020 йилги Про Лига беллашувларида муносиб ўйин намойиш этган футболчилар кўп бўлди. Улар орасида Абдулазизхон Абдурашидов, Жасур Холтўраев ва Отабек Зокиров ўз ўйинлари билан алоҳида ажралиб туришди.

Ўтказилган сўровномага кўра «Турон» клуби ҳужумчиси Абдулазизхон Абдурашидов “Про Лиганинг энг яхши футболчиси” соврини билан тақдирланди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:19, 26.12.2020.
Ўқилди: 3082 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик