Кириш Регистрация
31/05 19:00 Сурхон 1-0 Сўғдиёна
31/05 19:30 ОКМК 1-0 Металлург
02/06 00:00 Боруссия Д - Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Йилнинг энг яхшилари аниқланмоқда (2-қисм)

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон профессионал лигасининг турли номинациялар бўйича йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Ғолиблар билан таништиришда давом этамиз.

Фидоийлик рамзи
Иккинчи маротаба таъсис этилаётган мазкур совринни «Пахтакор» жамоасининг Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиблиги ҳамда ОЧЛ баҳсларидаги муносиб иштирокида ўз ҳиссасини қўшган «Пахтакор» мухлислар клубига Фидоийлик рамзи топширилди.

Мухлислар меҳри
Ёш истеъдодларни кашф этишда давом этаётган Қашқадарё вилоятининг «Насаф» клуби жорий мавсум Суперлиганинг кумуш медаллари соҳибига айланди ва Мухлислар меҳри совринига сазовор бўлди.

Энг яхши ҳакам
Йил давомида бўлиб ўтган муросасиз учрашувларда адолат билан якуний қарорларни қабул қилиши билан мутахассислар эътирофини қозонган Аҳрол Рисқуллаев йилнинг энг яхши ҳаками деб топилди.

Энг яхши футзалчи
Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатида муносиб ўйин намойиш этган Исохон Ибрагимов, Ҳусниддин Нишонов ва Акбар Усмонов якуний номзодлар учлигидан ўрин олди.

Ўтказилган сўровномага кўра «Пахтакор» клуби футзалчиси Акбар Усмонов Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футзалчиси деб эълон қилинди.

Энг яхши журналист
Йил давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда ЎзПФЛ тадбирларини фаол ёритган юртимизда футболнинг оммавийлик даражасини оширишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган «Спорт» телеканали журналисти Зухриддин Қиличев ЎФА талқинига кўра йилнинг энг яхши журналисти деб эътироф этилди.

Энг яхши ҳудудий футбол ассоциация
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига мувофиқ биринчилардан бўлиб ўзининг моддий-техник базасига эга бўлган Носир Отақўзиев бошқарувидаги Фарғона вилояти футбол ассоциацияси “Энг яхши ҳудудий футбол ассоциация” соврини билан тақдирланди.

“Fair Play” соврини
Анъанавий тарзда ўтказилиб келинадиган ҳалол ўйин соврини 2020 йил якунларига кўра майдондаги хулқи билан барчага наъмуна бўлган Про Лига иштирокчиси Тошкентнинг «Оқтепа» жамоаси “Fair Play” совринига муносиб кўрилди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:24, 26.12.2020.
Ўқилди: 1994 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.