Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон профессионал лигасининг турли номинациялар бўйича йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими якунланди.
Маросим сўнгида Суперлиганинг рамзий жамоаси эълон қилинди. Ушбу жамоага кирган ўйинчиларга эсдалик учун совғалар тақдим этилди.
Суперлиганинг 2020 йил рамзий жамоаси:
Дарвозабон: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")
Ҳимоячилар: Мурод Холмуҳамедов ("Қўқон-1912"), Егор Кримец ("Пахтакор"), Фаррух Сайфиев
Ярим ҳимоячилар: Марко Станоевич ("Насаф"), Нурилло Тўхтасинов ("Бунёдкор"), Мурод Тошматов ("Металлург"), Драган Черан ("Пахтакор")
Ҳужумчилар: Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор"), Бобур Абдухолиқов ("Насаф"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")
Мураббий: Миржалол Қосимов (АГМК)