Англиянинг «Челси» клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 15-тур доирасида «Арсенал» (1:3) клубидан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин Тимо Вернер ҳақида фикр билдирди.
24 ёшли германиялик футболчи асосий таркибда майдонга чиқди, бироқ, танаффус пайтида заҳирага олинди. У «Челси» таркибида кетма-кет ўнта ўйиндан бери гол ура олмаяпти.
«Бугун Тимо тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам бизга етарлича ёрдам бера олмади. Шу сабабли, унга бироз вақт бериш керак. Мен буни қайтаришда давом этавераман, чунки у бошқа лигага кўчиб ўтди. Лекин, ривожланишда бироз тезликни ошириш керак.
Биз у билан чарчоқ борасида яна гаплашамиз. Ўйин тизгинини алмаштириш учун қандайдир ўзгаришни амалга ошириш кераклигини ҳис қилдим», – деди Лэмпард.