Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 0-0 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг яхши жамоалар рейтинги эълон қилинди. «Реал» биринчи, «Барселона» — 3

Баҳо:
+ | -

УЕФА Европа Чемпионлар Лигаси (Чемпионлар Кубоги) тарихидаги энг яхши клублар рейтингини эълон қилди.

Рейтингни тузиш жараёнида клубларнинг 1955—2020 йиллар оралиғида Чемпионлар Лигаси ва Европа Чемпионлар Кубогида қайд этган натижалари инобатга олинган. Жамоаларга ғалаба учун икки очко, дуранг учун эса бир очко ажратилган.

Рўйхатнинг биринчи поғонасидан «Реал» клуби ўрин олди. Мадридликлар жамоаси Европанинг энг нуфузли мусобақасида 51 бор қатнашиб, 13 марта совринга эга чиққан. Жамоа уларда 445 ўйин ўтказиб, 265 ғалаба, 77 дуранг ва 103 мағлубият қайд этган ҳолда 607 балл тўплаган.

Кейинги ўринларда мусобақанинг олти карра чемпиони «Бавария» (495 очко) ва беш марта бош соврин эгаси «Барселона» (459) қайд этилган.

Европа Чемпионлар Лигаси / Чемпионлар Кубогидаги иштирок бўйича энг яхши жамоалар топ-10 лиги:

1. «Реал» (Испания) — 607 очко

2. «Бавария» (Германия) — 495

3. «Барселона» (Испания) — 459

4. «Манчестер Юнайтед» (Англия) — 380

5. «Ювентус» (Италия) — 361

6. «Милан» (Италия) — 314

7. «Ливерпуль» (Англия) — 298

8. «Бенфика» (Португалия) — 287

9. «Порту» (Португалия) — 286

10. «Аякс» (Нидерландия) — 271

Манба: daryo.uz
Киритилди: 08:25, 27.12.2020.
Ўқилди: 14335 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.