Кириш Регистрация
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-1 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Даврон Файзиевдан анонс: Англияда португалча баҳс

Баҳо:
+ | -

АПЛ учун 1 ҳафта бу катта муддат. Айнан шунча вақт "Тоттенхэм"нинг 1-ўриндан 7-поғонага тушиб кетиши учун етарли бўлди. Моуриньо ғазабда.

Рақобатчилар унинг янги формуласини ечиб қўйишди. Кейн ва Сон ўртасига девор тортишди. Кейн 10 та ассистидан 8 тасини Сонга узатганини билиб қолишди. Жозе тушуниши керак, битта ихтиронинг кучи билан энди мавсум қаҳрамонига айланиб бўлмайди. Ҳар ой янгилик киритган мураббийларгина узоққа бораяпти. Бугун "Тоттенхэм" ютқазса, 2012 йилдан бери биринчи бор АПЛнинг қаторасига учта ўйинида ютқазган бўлади.

Моуриньо бахтига унинг ҳамюртларидан иборат жамоа бўлмиш "Вулверхэмптон" ҳам ёруғ кўча тополмай қолган. Ўйиндаги инқироз + лидернинг жароҳати. "Бўрилар" эса етакчисиз олдинга юролмайди. Сўнгги 4 учрашувнинг 3 тасини "Вулвс" ютқазди. Патрисиу 7 ўйиндан бери дарвозасидан гол олиб чиқади. Англия футболидаги португаллар шиддати сўнгандек.

Ортга чекина олмайдиганлар жангини томоша қилишни хоҳласангиз 00:15 да сизни Футбол каналида кутаман.

Даврон Файзиев.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 11:30, 27.12.2020.
Ўқилди: 3677 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик