"Аталанта" ҳужумчиси Алехандро Гомес клубни тарк этишга қарор қилди.
Катта эҳтимол билан футболчининг трансфери 2021 йилнинг ёзида амалга оширилади.
Eurosport нашри хабарига кўра, "А" сериянинг учта клуби тажрибали ҳужумчи учун кураш олиб боради. "Интер", "Ювентус" ва "Милан" аргентиналик ҳужумчини сотиб олишга ҳаракат қилишади.
Маълумот учун, Гомеснинг "Аталанта" билан шартномаси 2022 йил июнида тугайди.
Олдинроқ "ПСЖ"дан Гомесга қизиқиш борлиги хабар берилганди.