«Россонерилар» ҳимоя чизиғи вакиллари Матео Мусаккьо ва Лео Дуарте хизматларидан воз кечишга тайёр.
Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар беради. Ҳозирча юқоридаги икки футболчи Пиоли режаларига кирмаяпти. Уларга даъвогар клуб мавжуд - «Женоа».
Жорий мавсум клуби сафида Дуарте атиги 3 ўйинда майдонга тушган бўлса, Мусаккьо ҳали бирор марта ҳам «россонерилар» либосида кўриниш бермади.