Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз жамоа ҳужумчиси Бруну Фернандеш ҳақида фикр билдирди.
«Тўғрисини айтганда, у феноменал ишларни амалга оширмоқда. У келганидан бери «МЮ» «Ливерпул»дек кўп очко жамғарди, лекин мавсумни ёмон бошлаганини ҳисобга олганда бу ажабланарли.
Брунунинг статистикаси шунчаки ақлбовар қилмас даражада. Келинглар, уни мана шундай руҳда давом эттиришиги умид қиламиз.
У мен учун яхши футболчи. У мен билан фарқ қилади. У менга қараганда кўп гол киритади, кўпроқ вазиятларни яратади. У билан бирга ўйнашни хоҳлардим, у ажойиб футболчи.
Унинг келгунича «МЮ» вазият яратишга қийинчиликка дуч келаётганди, лекин энди шундай туйғу борки, "МЮ" ҳар бир ўйинда 3, 4 ва 5 та ҳам гол киритиши мумкин», – деди Скоулз.