Кириш Регистрация
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
17/03 22:45 Спортинг - Буде-Глимт
18/03 01:00 Арсенал - Байер
18/03 01:00 Челси - ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
18/03 22:45 Барселона - Ньюкасл

Анчелотти «Эвертон»нинг жорий мавсумдаги мақсади нима эканини айтди

Баҳо:
+ | -

«Эвертон» бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг жорий мавсумдаги мақсади нима эканини айтди.

«Биз жадвалдаги ҳозирги ўрнимиздан қониқиш ҳосил қиляпмиз, аммо курашишда давом этишимиз керак. Сафарда биз яхшироқ ўйнаймиз. Бунга битта сабаб бор — томошабинларсиз ўйинлар. Акс ҳолда «Эвертон» уйда яхшироқ ўйнаган бўларди.

Жуда олисга назар ташлашни истамасдим. Чунки, тез орада навбатдаги ўйин кутиб турибди. Биз унга тайёргарлик кўришимиз керак. Биз карвонбоши эмасмиз, аммо яхши ўйнаяпмиз. Жорий мавсумда олдимизга қўйилган вазифа — еврокубокларга йўлланма берадиган ўринларни эгаллаш», — деди Анчелотти.

Маълумот ўрнида. «Эвертон» Англия чемпионатининг 15-туридан сўнг 29 очко билан 2-поғонани эгаллаб турибди. Анчелотти жамоаси кейинги турда «Манчестер Сити»га қарши майдонга чиқади.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 09:17, 28.12.2020.
Ўқилди: 3954 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.