Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Костанинг келажаги аниқ
Мадриднинг "Aтлетико» жамоаси ҳужумчиси Диего Коста фаолиятини бошқа жамоада давом эттиришга яқин турибди.
AS нашрининг маълум қилишича, «матрсачилар» футболчини ўрнини ким билан тўлдириш борасида якуний қарорга келишган. Шу боис, жамоа «Наполи» ҳужумчиси Aркадуиш Милик билан музокараларга тайёрланмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, «Наполи» Миликни ёзда эркин агент сифатида қўйиб юборишдан кўра, уни қишда 10 миллион еврога сотмоқчи.
Муса Туркияда
Ўзининг «Лестер» жамоасидаги ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган Aҳмад Муса фаолиятини Туркийда давом эттириши тобора аниқлашиб бормоқда.
Турк нашрларининг маълум қилишича, ҳужумчига клуб 2+1 кўринишидаги шартнома таклиф қилган.
Маълумотларга қараганда, Муса билан шахсан Фотиҳ Терим қизиқиб қолган. Шу боис, ушбу трансфер тез орада ҳал этилади.
Мусаккьо кетадими?
Миланнинг «Милан» жамоаси ҳимоячиси Маттео Муссаккьо фаолиятини қайси клубда давом эттириш борасида бир қарорга келди.
Aргентиналик футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилда ўз якунига етади. Шу боис, жамоа уни қишда қўйиб юбориш ҳақида бош қотирмоқда.
"Goal" нашрининг маълум қилишича, футболчи ёзгача жамоада қолади ва эркин агент сифатида клубни тарк этади.
Манбанинг маълум қилишича, ҳимоячи билан Испаниянинг «Валенция» жамоаси жиддий қизиқиб қолган.
Вейналдум келадими?
Aнглиянинг «Ливерпул» жамоаси ярим ҳимоячиси Жоржино Вейналдум фаолиятини Каталония супер клубида давом эттириши мумкин.
AS нашрининг маълум қилишича, 2021 йилда эркин агентга айланадиган футболчи билан шахсан «Барселона» устози қизиқиб қолган. У Жоржинони қўлга киритиш лозимлиги ҳақида раҳбариятга маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» ва футболчи ўртасидаги музокаралар тўхтатиб қўйилган. Шу боис, футболчи январь ойида ўзи истаган клуб билан музокара ўтказиши мумкин.
«Милан»га ҳужумчи керак
Миланнинг «Милан» жамоаси Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Лука Йовични ижарага олиш ниятида.
"Goal" нашрининг маълум қилишича, жамоа аллақачон сербиялик ҳужумчи борасида Мадрид клуби билан музокаралар бошлаб юборди.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчининг клуб билан тузган шартномаси 2025 йилда ўз якунига етади.
«Ювентус»га Ўзил керак
Туриннинг «Ювентус» жамоаси "Aрсенал» ярим ҳимоячиси Месут Ўзилни ўз таркибида кўриш фикридан қайтди.
Италия нашрларининг маълум қилишича, «Ювентус» Ўзил билан шартнома тузмоқчи эди, бироқ сўнгги соатларда бу фикрдан қайтган. Бунга футболчи томонидан катта маош талаб қилингани важ қилиб кўрсатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ футболчи билан бир нечта турк клублари қизиқиб қолган эди.