Англиянинг "Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Жорджиньо Вейналдум шу ҳафта мобайнида ўз келажагига ойдинлик киритиб олади, дея хабар тарқатмоқда Sky Sports.
30 ёшли футболчи ўйлаб олиш учун бироз вақт сўраган. Нидерландиялик футболчи "Ливерпул"даги келажагига бир нечадан сўнг ойдинлик киритиб олади.
Аввалроқ, Вейналдум "Барселона" клуби билан шартнома имзолаши кутилаёгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Унинг "қизиллар" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунланади.