Англиянинг "Вест Бромвич" клуби бош мураббийи Сэм Эллардайс АПЛнинг 16-тур доирасида "Лидс" клуби билан бўладиган ўйиндан олдинги фикрларини билдирди.
- Нима учун Бьелса бу даражада ақлдан озганини тушуниб олишимиз керак. Бу ақлдан озиш эмас, аксинча унинг ақллиги ва ўзига хос услуби. Ўйлайманки, бу футболчилар ва клубнинг фойдаси учун ишлайди. Уларни қандай қилиб мағлубиятга учратиш учун менда ажойиб ғоя бор. Мен "Лидс"нинг "Бёрнли"га қарши ўйинини томоша қилдим. Ўйлайманми, "Бёрнли"дан голни "ўғирлашди". Уларга гол уриш йўлларини излашимиз керак. Гоҳида бу нарса осонга ўхшайди, лекин аслида бундай эмас. Қачонки "Лидс"га қарши ўйнасанг, уларнинг ҳужумдаги ҳаракатларини зарарсизлантириш, шунингдек, ҳужумга ўтишда кучсиз томонларини ва бўш ҳудудларини топиш керак, — деди Эллардайс Goal портали билан суҳбатда.