Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер 2020 йил якунлари ҳақида фикр билдирди.
– Ҳа, биз пойдевор қўя олдик. Бу йилдан унумли фойдаландим деб ўйлайман. Биз ўргандик ва ривожландик. Энди биз навбатдаги қадамни ташламоқчимиз. Икки ҳафтадан камроқ вақтдан кейин биз Англия Лига Кубоги ярим финалида ўйнаймиз, ўша баҳсда ғалаба қозониш учун барча нарсамиз бор.
Премьер-лига – шундай шиддатли турнирки, у ердаги ҳар бир баҳс Кубок финалига ўхшайди, – деди Сульшер клуб матбуот хизматига.
Бугун "Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон" билан АПЛнинг 16-тур доирасида ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.