Туриннинг "Ювентус" клуби "Даллас" ҳимоячиси Брайан Рейнолдс билан шартнома имзолашга яқин турибди.
Италия матбуотининг тарқатган маълумотига қараганда, томонлар битим борасида келишувга эришди: «Ювентус» АҚШлик футболчини 8,5 млн еврога сотиб олади ва «Кальяри» клубига мавсум охиригача ижарага бериб юборади.
Қайд этилишича, 19 ёшли Рейнолд билан беш йиллик шартнома имзоланади.