Кириш Регистрация
14/06 20:00 Металлург 0-0 Бунёдкор
14/06 23:59 Германия 5-1 Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 20:00 Нефтчи - Сурхон
15/06 20:00 Қизилқум - Андижон
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна - Насаф
16/06 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
16/06 21:00 Словения - Дания
16/06 23:59 Сербия - Англия

Куман: «Реал кўз билан қарашимиз керак, Ла Лигада ғолиб чиқиш осон бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Роналд Куман Ла Лига доирасида «Эйбар» (1:1) билан қайд этилган дурангдан кейинги фикрларини билдирди.

«Биз ғалабага ҳақли эдик ва бу учун барча нарсани амалга оширдик. Уларда атиги битта вазият бўлди. Жуда кўплаб вазиятларни содир этдик, лекин пенальтини аниқ амалга ошира олмадик ва ҳимояда хатога йўл қўйдик... Барчаси яхши кетаётганди, биз жуда катта меҳнат қилди ва ғалаба учун етарли ўйнадик, лекин бу биринчи марта содир этилмаяпти.

Биринчи бўлимда ҳимоядан чиқиб кетишда муаммо бўлди, биз чизиқлар оралиғида очила олмадик, эҳтимол, таваккал қилишдан қўрққанимиз учундир. Иккинчи бўлимда вазиятларимиз жуда кўп бўлди, лекин улардан фойдалана олмадик.

Тўғри, йўл қўйилган хато дарвозамизга гол киритилиши билан якунланди, лекин бунда ҳеч кимни айбламаган бўлардим. Ҳар бир футболчи хатога йўл қўйиши мумкин. Гол киритиш учун имкониятларга эга бўлдик, лекин қайтариб айтаман булардан фойдалана олмадик. «Барселона» Мессисиз яхши ўйнаяпти деган фикрга қўшилмайман. Умуман олганда бугунги ўйинни яхши ўтказдик. Лекин алоҳида хатолар сабабли ғалаба қозона олмадик.

Агар вазиятга реал кўз билан қарайдиган бўлсак, чемпионлик учун кураш осон бўлмайди. Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ, аммо бизда қандай кечикишлар борлигини билишимиз керак. «Атлетико» жуда яхши кўриняпти, жуда кучли жамоа, жуда кам гол ўтказиб юбормоқда», – деди Куман.

Киритилди: 02:30, 30.12.2020.
Ўқилди: 4054 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.