"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Саудия Арабистонига етиб борди. Бу ҳақда бир нечта араб тилида юритиладиган веб-сайтлар хабар тарқатди.
Коронавирус пандемияси туфайли Саудия Арабистонида жорий этилган чеклов туфайли ўзбекистонлик футболчи "Ан-Наср" билан шартнома имзолашдан олдин Дубайда тиббий кўрикдан ўтишга мажбур бўлди.
Маълумотларга қараганда, "Ан-Наср" Машариповнинг трансфери учун "Пахтакор"га 1,7 миллион доллар атрофида пул тўлайди.