Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Даҳшат! «Реал Мадрид» тарихидаги энг кучли футболчилар рамзий жамоаси

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz яқиндагина Каталониянинг «Барселона» жамоаси тарихидаги энг кучли футболчилардан ташкил топган рамзий жамоани эътиборингизга ҳавола этган эди. Энди навбат «Реал Мадрид»га! 

Дарвозабон: Икер Касьилас

Икер Мадрид супер клубига 16 ёшли ўспирин пайтида ташриф буюрган эди. Клубни сайёрамизнинг энг кучли дарвозабонларидан бири сифатда тарк этди. Клуб сафида барча совринларни боши узра кўтарди. Жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Икки бор Европа чемпионатининг олтин медалларига эга чиқди. 


Ҳимоячилар: Роберто Карлос 

Чап қанот ҳимоячиси «Реал» учун ўзининг энг зўр йилларини бағишлади десак, адашмаган бўламиз. Бразилия терма жамоаси сафида ЖЧ олтин медалларига эга чиққан Карлос, ўзининг кучли зарбалари билан мухлислар ёдида қолган десак, адашмаган бўламиз. У бугунги авлод мухлислари учун чинакам афсона!

Серхио Рамос 

«Эл капитано» «Реал Мадрид»нинг 21 асрдаги энг яхши футболчиси. Жамоанинг янги асрдаги барча ғалабалари у билан чамбарчас боғлиқ. Рамос айни дамда жамоа билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда. 

Фернандо Йерро 

Йерро клуб сафида 600 га яқин ўйин ўтказган бўлиб, 126 та гол киритишга муваффақ бўлган. Рамосга қадар Мадрид супер клубида сардорлик қилган Йерро айни дамда мураббийлик соҳасида ўзини синаб кўрмоқда. 

Марсело 

Бразилиялик футболчи ҳам 21 асрнинг энг кучли қанот ҳимоячиларидан бири. У ўзининг пик формасига чиққан пайтлари, тўхтатиб бўлмас кучга айланар эди. Унинг Роналду билан биргаликда тандем ҳосил қилиши «қироллик клуби»нинг улкан ғалабаларига катта ҳисса қўшган. 

Ярим ҳимоячилар: Зайниддин Зидан

Зидан «Ювентус» ва «Бордо» клубларида тўп сурган бўлсада, айнан Мадрид клубининг афсонаси саналади. «Галактикос» атамаси йога тушиши билан барчанинг кўз ўнгига Зидан келиши турган гап. Футболчи бугунги кунда замонавий футболдаги энг кучли мураббийлардан бири саналади. 

Лука Модрич

Хорватиялик футболчи мана 10 йилдан бери «Реал»нинг ажралмас бўлаги сифатида фаолият олиб бормоқда. 2018 йилда «олтин тўп»ни ўзиники қилган хорват юқори даражада футбол намойиш этишда давом этмоқда. 

Алфредо Ди Стефано

Аргентинада туғилган бўлсада, Алфредо Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Унинг «Реал Мадрид»га кўчиб ўтиши, ўтган аср учун улкан воқеа бўлди. Қаҳрамонимиз клуб сафида деярли 100 га яқин рекордларни ўрнатди. Кейинчалик, бу рекордларни бошқа бир мега юлдуз ўзиники қилганига қарамай уни мухлислар ҳали-ҳамон хотирлашади. Афсуски, 2014 йилнинг 5 июль санасида Ди Стефано 89 ёшда оламдан кўз юмди. 

Ҳужумчилар:Хенто 

Ушбу рўйхатимиздаги энг совриндор футболчилардан бири билан танишинг. Хенто «қироллик клуби» сафида нақд 6 бор Европа чемпионлар кубоги (ўша даврдаги ЙЧЛ) олтин медалларига эга чиқади. У Пушкаш, Копа, Экторлар билан биргаликда «енгилмас» жамоани ташкил этган эди. Хенто жамоанинг катта ареналардаги ғалабалари чоғида жамоа сардори сифатида ҳаракат қилган. 

Ференц Пушкаш

Венгрия футболи афсонаси «Реал Мадрид»нинг ўтган асрдаги энг кучли ҳужумчиларидан бири саналади. Пушкаш 537 та ўйинда иштирок этган бўлиб, ўз ҳисобига 516 та гол ёздириб қўяди. Афсуски, кейинчалик мураббийлик соҳасига қўл уриши унга омад олиб келмади. Қаҳрамонимиз 2006 йилда ўпкадаги саратон сабабли оламдан кўз юмди. 

Криштиану Роналду 

Роналду «Реал Мадрид» клуби тарихидаги энг яхши тўпурар саналади. Ўйлашимча, унинг бу рўйхатда бўлишини ҳеч кимни ҳайрон қолдиргани йўқ. «Қаймоқранглилар» ҳужумчиси жамоа либосида нималарни амалга оширгани ҳақида соатлаб суҳбат қуриш мумкин. Шунга қарамай, бир нарса аниқ! Криштиану клуб сафида тўп сурган энг буюк футболчилардан бири!

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:55, 30.12.2020.
Ўқилди: 16110 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.