"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби билан шартнома имзолаш арафасида турибди.
Маълумотларга қараганда, ўзбекистонлик футболчи ар-риёдликлар билан икки ярим йилга мўлжалланган шартнома имзолайди ва 2023 йилнинг ёзига қадар у Саудия Арабистони чемпионатида тўп тепади.
Бу ҳақда расмий маълумот бугун кечаси эълон қилиниши кутилмоқда.