Испания Ла Лигасининг 16-турида "Реал" сафарда "Эльче" клуби билан беллашди.
Учрашувнинг 20-дақиқасида Лука Модрич боши билан мезбонлар дарвозасини ишғол этиб, "Реал"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
52-дақиқада эса бош ҳакам Карвахаль ўз жарима майдончаси ичида рақиб футболчисини ушлаб қолди деб топди ва 11 метрли жарима тўпи белгилади. Белгиланган пенальтини эса Фидель бехато амалга оширди.
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача ҳужум уюштирган мадридликлар гол киритишни уддасидан чиқа олишмади.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда "Реал" дарвозасига жарима тўпи белгиланди. "Эльче" футболчисининг жаримадан йўллаган зарбасини Куртуа амаллаб қайтариб юборди ва "Реал"ни муқаррар голдан қутқариб қолди.
"Эльче" – "Реал" 1:1
31.12.2020 йил, 01.30, «Мартинес Валеро» стадиони
Голлар: 0:1 – 20 Модрич, 1:1 – 52 Фидель (пенальти).
"Эльче" – Бадия, Барраган, Хосема, Верду, Санчес Миньо, Марконе, Родригес (Моренте, 74), Фидель, Гути, Ригони (Хосан, 74), Бойе.
"Реал" – Куртуа, Рамос, Карвахаль, Марсело, Варан, Кроос (Вальверде, 78), Модрич, Васкес (Азар, 77), Каземиро, Асенсио, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Рамос (21), Каземиро (60), Карвахаль (66), Кроос (71), Верду (73)