Англияда турнир жадвали юқориси ўзининг классик кўринишига келди. 20 карра чемпион "Манчестер Юнайтед" очколарини 33 тага етказди ва 19 карра чемпион "Ливерпуль"га тенглашиб олди. Улар яқин таъқибчиларидан 4 очко олдинда. "Ливерпуль" ва "МЮ" маълум вақт инқирозга учрашди. Лекин, кучли генлар барибир роль ўйнар экан. "Милан" мисолида ҳам буни кўришимиз мумкин. Мерсесайд - Манкуниан қарама-қаршилиги биз учун ностальгия. Фергюссон эраси айнан "Ливерпул"ьнинг Англиядаги гегемонлигига нуқта қўйганди. Клопп эса чемпионлик унвонлари учун пойгани тиклади. Сэрнинг шогирдларидан издош топилиб МЮ шон-шухрати учун курашмоқчи. Ана интрига, ана ўткир сюжет. Қанчагача бораркин? Узоқ чўзилмаслиги ҳам мумкин. Ҳеч бўлмаса 17 январгача тенг боришса, ўзаро ўйнашади ва ўша интрига ва сюжет жонли спектакль кўринишига келади.
Ҳозир АПЛда стабиллик кўрсатиш қийин, жамоалар тенглашган ва кучлилар кўпайган. Бироқ асрга тенг давр мобайнида қизил рангни инглиз футболи рамзига айлантирган бу икки клуб барибир ўз позицияларига қайтишини билгандик, кутгандик.