"Вулверхэмптон" Франциянинг "Анже" клуби ҳужумчиси Стефан Баокенга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Ouest France нашри хабар бермоқда. Футболчининг трансфери январ ойидаёқ амалга ошиши мумкин.
Шунингдек, Баокенга Премер-лиганинг яна бир нечта клублари қизиқиш билдираётгани қайд этилган.
Transfermarkt 28 ёшли камерунлик футболчини 6 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Баокен "Анже" таркибида 14 учрашувда майдонга тушиб, 5 гол ва 1та голлик узатма амалга оширди