Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Альваро Мората А Сериянинг 15-туридан ўрин олган «Удинезе»га қарши бўладиган ўйинни ўтказиб юборади.
Футболчи жамоанинг кечаги машғулотларида жароҳат олган. Шу сабабли, испаниялик ҳужумчи «Ювентус»нинг бугунги ўйини қайдномасидан жой олмади.
28 ёшли ҳужумчи 11 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол киритди ва 5 та голга ассистентлик қилди.
«Ювентус» бугун «Удинезе» билан соат 00:45да баҳс олиб боради.