Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Андреа Пирло Пауло Дибаланинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
«Дибала «Ювентус»га керак, биз эса Паулога керакмиз. Пауло сўнгги ҳафтада машғулотларда жуда яхши ишлади. «Удинезе»га қарши ўйинда у ўзининг энг яхши формасида эканлигини намойиш этди. Дибала ўйиннинг сўнгги дақиқасига тўп сурди, биз унинг гол киритишини кутгандик», - 41 ёшли мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Dazn.