Испаниянинг «Валенсия» клуби марказий ҳимоя зонасидаги муаммоларни жиддий трансферлар орқали тўлдирмоқчи.
АS хабарига кўра клуб ҳозирча «Тоттенҳем» аъзоси Харри Уинкс ўйинларини кузатиб бормоқда. «Кўршапалаклар» футболчини қишда 6 ойга мўлжалланган вақтга ижара асосида олишлари мумкин.
Уинкснинг ўзи ҳам яқинлашаётган Европа чемпионатига қадар етарли ўйин амалиётига эга бўлиш ниятида. У мунтазам фаолиятини Ла Лигада давом эттирмоқчи.