Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Руслан Нурудиновдан икки йиллик тақиқнинг олиб ташлангани маълум қилинди

Баҳо:
+ | -

Антидопинг қоидаларини бузганлиги сабаб икки йилга спортдан четлаштирилган оғир атлетика бўйича Рио—2016 Олимпиадаси чемпиони Руслан Нурудиновдан тақиқ олиб ташланди. Бу ҳақда Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов «Дарё» мухбири Миролим Исажоновга берган интервьюсида маълум қилди.

Шаҳрулло Маҳмудовнинг айтишича, Руслан Нурудинов Лондон—2012 Олимпиадасида қўлга киритган тўртинчи ўрин бекор қилинган, холос.

«Руслан 2018 йилнинг декабрь ойида Лондон Олимпиадасидаги допинг таҳлиллари натижасига кўра спортдан четлатилган эди. Ўтган икки йил ичида Спорт арбитраж судига зарур ҳужжат ва маълумотларни етказиш ишлари билан Русланнинг номидан адвокатлар шуғулланди. Русланнинг 2012 йилдан кейин иштирок этган барча мусобақалари ҳамда Рио Олимпиадасида топширган қони қайта текширилди ва ҳаммаси тоза чиқди. Натижада, у 2012 йили бўлиб ўтган Лондон Олимпиадасида эгаллаган тўртинчи ўрин бекор қилинди, холос. Қолган барча медаллари ва рекордлари ўзида сақланиб қолинди. Суд хулосасига кўра, 2020 йилнинг 17 декабрь куни Русландан икки йиллик тақиқ олиб ташланди. У эндиликда мусобақаларда қатнашиши мумкин», — дейди Маҳмудов.

Федерация расмийси оғир атлетикачи Токио Олимпиадасида иштирок этолмаслиги сабабига ҳам тўхталди.

«Руслан икки йил тақиқда бўлган даврда, яъни 2019-2020 йилларда Токио—2020 Олимпиадасига лицензия берадиган бир қанча мусобақаларда қатнаша олмади. Ҳозир олдинда лицензия берадиган яна битта мусобақа турибди. Агар Руслан шу мусобақада қатнашиб, каттароқ очко олган тақдирда ҳам у лицензияни қўлга киритолмайди. Чунки унинг очкоси Токио—2020 Олимпиадасида қатнашиш учун етмайди ва у иштирок этолмайди».

Шаҳрулло Маҳмудовнинг таъкидлашича, ҳозирда Руслан Нурудинов 2020 йилнинг апрель ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда.

«Икки йил ичида Руслланни ёлғиз ташлаб қўйганимиз йўқ. Уни ҳам маънавий, ҳам моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб турдик. Ҳозир ҳам худди шундай. У айни пайтда апрель ойида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилаётган Осиё чемпионатига жиддий тайёрланяпти. Шунингдек, Руслан билан 2022 йили бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари ва Париж—2024 Олимпия ўйинларига ҳам тайёргарликни бошлаб юборганмиз», — деди Шаҳрулло Маҳмудов.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг декабрь ойида Лондон Олимпиадасидаги допинг таҳлиллари натижасида беш нафар оғир атлетикачи, шу жумладан, Руслан Нурудинов ҳам спортдан четлатилиши ҳақида хабар қилинганди.

Нурудинов Лондондаги Олимпия ўйинларида 105 килограмм вазн тоифасида тўртинчи ўринни қўлга киритган. 2016 йилги ўйинларда силтаб кўтаришда Олимпия рекордини (237 кг) қайд этган ҳолда олтин медалга эга чиққанди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:00, 05.01.2021.
Ўқилди: 8021 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.