«Барселона» президентлигига номзодлардан бири Агусти Бенедито агар расмий лавозимга киришадиган бўлса клуб лидери Мессини жамоада олиб қолмаслигини айтиб ўтди.
«Клуб учун Леони олиб қолиш катта бахт бўлиши мумкин, лекин мен учун ундай эмас. У охирги икки йил давомида супер формадан чиқиб бўлган.
Месси "Барса"нинг рамзи. У клуб учун кўп нарса берган. Аммо клуб у учун анча салмоқлироқ имконият яратган. У барибир ёзда кетади», - дейди Бенедито.
Эслатиб ўтамиз, Месси қишданоқ бошқа клуб билан музокаралар ўтказиш ҳуқуқига эга.