Италиянинг «Парма» клуби ярим соатлар ичида бош мураббийи Фабио Ливеранининг истеъфосини эълон қилади. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар тарқатмоқда.
Ливерани кўрсатилаётган натижалар ёмонлашиб кетганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод қилинади. Бугун «Парма» А Серия доирасида «Аталанта» (0:3) клубидан навбатдаши мағлубиятни қабул қилиб олди.
Манбанинг ёзишича, «Парма» раҳбарияти Ливеранини ўрнига Пауло Соузани таклиф қилишмоқчи. Айни пайтда «Парма» турнир жадвалининг 17-поғонасини банд этиб турибди.