Римнинг «Рома» клуби бош мураббийи Паулу Фонсека А Сериянинг 16-тур доирасида «Кротоне» (3:1) клубига қарши бўлиб ўтган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу жиддий ўйин бўлди, биз рақибни кучини ҳурмат қилдик. Ўйиннинг биринчи ярмида жуда яхши ҳаракат қилдик ва иккинчи бўлимда ўйинни назорат қилдик. Ҳимоядан ҳужумга янаям яхшироқ ўта олишимиз мумкин, лекин умуман олганди яхши ўйин намойиш этдик.
Биз учун энг асосийси – уч очкони қўлга киритдик. Рақибнинг ким бўлишидан қатъий назар барча ўйинларда ғалаба қозониш керак. «Интер» (10 январь куни ўйин) ажойиб жамоа ва бизни қийин ўйин кутиб турибди, лекин биз ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз», – деди Фонсека Sky Sport Italia билан суҳбатда.