Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

А Серия. "Наполи" сенсацион тарзда ўз майдонида ютқазиб қўйди

Баҳо:
+ | -

Италия А Сериясининг 16-тур доирасида "Наполи" ўз майдонида "Специя" клубини қабул қилди.

Учрашувнинг 58-дақиқасида Петанья ҳисобни очиб, "Наполи"ни олдинга олиб чиқди. Аммо, орадан 10 дақиқа ўтгач Нзола майдон эгалари дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тенглаштирди.

Ўйиннинг 77-дақиқаси Исмоилий иккинчи сариқ карточкасини олиб, "Специя"ни бир киши кам қолдириб майдондан четлатилди. Бироқ, кўрсатилган қизил карточка меҳмонларга қўл келди ва 81-дақиқада Побега "Наполи" дарвозасини ишғол қилиб, "Специя"га сенсацион ғалабани олиб келди.

"Наполи" – "Специя" 1:2

6 январь, 22.00, «Сан-Паоло»

Голлар: 1:0 – 58 Петанья, 1:1 – 68, Нзола (пенальти), 1:2 – 81 Побега.

"Наполи" – Оспина, Ди Лоренцо, Мариу Руй, Манолас, Максимович, Лосано, Фабиан Руис (Льоренте, 82), Инсинье, Бакайоко (Элмаз, 76), Политано (Петанья, 52), Зелиньски (Лоботка, 76).

"Специя" – Проведель, Маркицца (Рамос, 90), Виньяли, Исмоилий, Терци, Дейола (Побега, 46), Агум, Маджоре (Сапонара, 90), Агудело (Джаси, 46), Фариас (Эрлич, 79), Нзола.

Огоҳлантиришлар: Исмоилий(61), Побега (65), Маджоре (72), Ди Лоренцо (87), Терци (88), Манолас (90).

Четлатиш: Исмоилий (77).

Киритилди: 00:11, 07.01.2021.
Ўқилди: 2442 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.