Англиянинг "Манчестер Юнайтед" устози Оле-Гуннар Сульшер жамоа ярим ҳимоячиси Донни ван де Беек ҳақида фикр билдирди.
"Донни ўзига берилган имкониятдан яхши фойдаланди ва яхши ўйин намойиш этди. Ўйлайманки, қачонки футболчи кам майдонга тушаётганида унинг ёмон ўйин намойиш этяпти деб айтишга шошиламиз ва шундан кейин футболчининг ўйини чиқмай қолади. Линделёф ва Фредлар менинг жамоам учун ажойиб намуна бўла олишади, энди улар жамоанинг муҳим футболчилари саналишади ва Донни ҳам худди шундай.
У таркибида Бруну Фернандеш, Хуан Мата, Жесси Лингард ва бошқа яхши ярим ҳимоячилари бор жамоа таркибига келиб қўшилди. Ҳали уни вақти келади, бироз вақт бериш керак", — деди Сульшер Goal порталига.