Ла Лиганинг 2-тур қолдирилган учрашуви Бильбао шаҳридаги "Сан Мамес" стадионида "Атлетик" ҳамда "Барселона" жамоалари ўртасидаги бўлиб ўтди.
Аввалига учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Уильямс "Барселона" дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни очди. 14-дақиқада эса Педри боши билан гол киритиб, мувозанатни тиклади.
Кейин эса катта саҳнага Лионел Месси чиқди ва 38 ҳамда 62-дақиқаларда майдон эгалари дарвозасини аниқ нишонга олиб, ўз ҳисобига дубль ёздириб қўйди.
90-дақиқада эса тиниб-тинчимас Муниаин ўртадаги фарқни қисқартирди, лекин бу гол жамоасини мағлубиятдан қутқариб қола олмади.
"Атлетик" – "Барселона" 2:3
7 январь, 01.00, «Сан Мамес» стадиони
Голлар: 1:0 – 3 Уильямс, 1:1 – 14 Педри, 1:2 – 38 Месси, 1:3 – 62 Месси, 2:3 – 90 Муниаин.
"Атлетик" – Унаи Симон, Мартинес, Берчиче (Баленсиага, 32), Нуньес, Де Маркос (Беренгер, 65), Рауль Гарсия (Морсильо, 80), Весга (Дани Гарсия, 65), Муниаин, Венседор, Капа, Уильямс.
"Барселона" – тер Стеген, Альба, Дест (Мингеса, 75), Лангле, Араухо, де Йонг, Бускетс, Педри, Дембеле (Брэйтуэйт, 75), Гризманн, Месси.
Огоҳлантиришлар: Весга (27), Лангле (57), Дани Гарсия (70).