Франция чемпионатининг 18-турида "Сен-Этьен" ўз майдонида мамлакатнинг амалдаги чемпиони - "ПСЖ"ни қабул қилди.
Куни кеча "ПСЖ"га бош мураббийи этиб тайинланган Маурисио Поччетинонинг дебюти омадсиз чиқди.
Учрашувнинг 19-дақиқасида Амума майдон эгаларини олдинга олиб чиқди. Орадан уч дақиқа ўтгач Мойзе Кин мувозанатни тиклади.
Шу тариқа ўйин охиригача дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолиб, "ПСЖ" муҳим очколарни йўқотди.
"Сент-Этьен" – "ПСЖ" 1:1
7 январь, 01.00, «Жоффруа-Гишар» стадиони.
Голлар: 1:0 – 19 Амума, 1:1 – 22 Кин.
"Сент-Этьен" – Мулен, Мукуди, Колодзейчак, Дебюши, Рецос, Амума (Муэффек, 83), Юссуф (Аби, 83), Монне-Паке (Будебуз, 63), Норден (Аушиш, 83), Буанга (Сиссоко, 88), Гурна-Дуат.
"ПСЖ" – Навас, Баккер, Маркиньос, Дагба (Пембеле, 63), Керер, Гуйе (Дракслер, 63), Верратти, Эррера, Ди Мария (Сарабия, 84), Мбаппе, Кин.
Огоҳлантиришлар: Рецос (77), Дракслер (83).